18 Август 2025 762

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Бугун беш ҳудудда баҳслар ташкил этилди

Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг 2-босқич беллашувлари катта қизиқишга сабаб бўлмоқда. Бугун юртимизнинг беш ҳудудида уч спорт турида мусобақалар бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятларида спорт курашлари бўйича кучлилар аниқланди. Хоразм ва Наманган вилоятларида эса ёш бадиий гимнастика усталари ўз маҳоратларини намойиш этишди. Шунингдек, Тошкент вилоятида бокс бўйича ярим финал жанглари ўтказилиб, эртага Президент Олимпиадаси йўлланмаси учун рингга кўтариладиган спортчилар маълум бўлди.

Text to speech