14 Август 2025 383

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Бугун тўққиз ҳудудда баҳслар ташкил этилди

“Янги Олимпия Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақалари бугун Республикамизнинг тўққиз ҳудудини қамраб олди. Кун давомида ёш спортчилар 5 та спорт турида беллашишди.

Энг кўп ўтказилган баҳслар салмоғи Тошкент вилояти ҳисобига тўғри келади. Чирчиқ Олимпия ва Паралимпия маркази ҳамда Нурафшон шаҳрида таэквондо WT, спорт курашлари, оғир атлетика ва бадиий гимнастика бўйича беллашувлар ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятларида спорт курашлари ҳамда бокс бўйича навбатдаги баҳслар бўлиб ўтди. Жиззах, Бухоро ва Навоий вилоятларида бокс бўйича саралаш, Қашқадарё вилоятида эса финал жанглари ўтказилди.

Шунингдек, Хоразм ва Наманган вилоятларида спорт курашлари бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Text to speech