11 Август 2025
439
"Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари": Бугун дзюдо ва бокс беллашувлари ўтказилди
Кун давомида "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" мусобақалари доирасида 4 та ҳудудда дзюдо ва бокс баҳслари ташкил этилди.
Жумладан, Хоразм, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида дзюдо баҳслари бўлиб ўтди. Шиддатли беллашувларда 16 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди.
Сурхондарё вилоятида эса бокс бўйича саралаш баҳслари ўз якунига етиб бормоқда. Бугун ярим финал жанглари ўтказилди. Эртага Президент Олимпиадасида Сурхондарё вилояти шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар номи аниқланади.




