7 Август 2025
519
Навоийда бадиий гимнастика бўйича “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақалари ўтказилди
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг иккинчи босқичи доирасида бадиий гимнастика бўйича беллашувларга ҳам старт берилди. Дастлаб Навоий вилоятида ушбу спорт тури бўйича баҳслар ташкил этилди.
Мураккаб элементларни ўзида жамлаган чиқишлар мутасаддиларнинг эътиборини тортди. Якунда энг юқори балл жамғарган Севинч Мўминова ғалаба қозонди ва Президент Олимпиадасида Навоий вилояти шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.




