7 Август 2025
398
Самарқандда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг иккинчи босқичи бошланди
Самарқанд вилоятида ҳам “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг иккинчи босқичига старт берилди. Таэквондо ВТ бўйича ташкил этилаёган мусобақанинг очилиш маросимида Спорт вазири Адҳам Икрамов иштирок этди.
Вазир мамлакатимиз спортида илк бор ўтказилаётган ушбу турнирнинг барча иштирокчиларига омад тилади. Маълумот учун, беллашувларда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан ташриф буюрган ёшлар ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда. Якунда ўз вазн тоифасида ғалаба қозонган спортчилар Президент Олимпиадасида иштирок этиш имкониятига эга бўлишади.




