Оғир атлетика, -102 кг
Жўраев Акбар Ҳуснидилла ўғли 1999 йил 8 октябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида дунёга келган. 2017 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига мураббий Баҳром Мендибоев қўл остида тайёргарлик кўрмоқда. Юртдошимиз ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони, Осиё чемпионатларининг 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медали соҳиби ҳисобланади. Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларида шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олган. Жўраев 2021 йил Тошкент ва 2023 йил Ар Риёд шаҳарлари мезбонлик қилган жаҳон чемпионатларида -109 кг вазн тоифасида тенгсиз эканини кўрсатган. Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида эса Олимпиада рекорди билан чемпионликни расмийлаштирган. Ушбу натижалари эвазига “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланган.
Жўраев Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) томонидан эълон қилинган Олимпиада рейтинги якунига кўра, -102 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.