6 Noyabr 2022 864

Қиличбозларимиз ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогида совринли ўринларни эгаллашмоқда

Шу кунларда ёш қиличбозлар ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари совринли ўринларни эгаллашмоқда.


Жумладан, Коста-Рика пойтахти Сан-Хосе шаҳрида шпага бўйича ўтган қизлар ўртасидаги яккалик беллашувларда Шаҳзода Эгамбердиева кумуш, Дилназ Муртазаева эса бронза медалига сазовор бўлди.  

  1. Ева Мазур (Украина)
  2. Шаҳзода Эгамбердиева (Ўзбекистон)
  3. Дилназ Муртазаева (Ўзбекистон)
    3. Алехандра Гомез (Колумбия)

    Эроннинг Теҳрон шаҳрида ўтаётган эркаклар ўртасидаги сабля баҳсларида Зуҳриддин Қодиров шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.
    1. Жунхёнг Ким (Корея Республикаси)
    2. Муҳаммад Календар (Туркия)
    3. Зуҳриддин Қодиров (Ўзбекистон)
    3. Эрфан Шокоуҳи (Эрон)


Афсуски, Қозоғистонда аёллар ўртасида кечган беллашувларда ҳамюртларимиз совринли ўринлардан жой олишолмади. Бугун қиличбозларимиз жамоавий дастурда чемпионлик учун кураш олиб боришади.

Text to speech