25 Sentyabr 2022 308

Merganlarimiz Bokuda JChga tayyorlanishmoqda

Ўқ отиш спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтда Боку шаҳрида (Озарбайжон) лицензион жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. 15 нафар спортчидан иборат жамоа у ерда 6 октябрга қадар йиғин олиб боради.

Ушбу машғулотлар жорий йилнинг 12-25-октябр кунлари Қоҳира шаҳри (Миср) мезбонлик қиладиган дунё биринчилигига тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлиб хизмат қилмоқда. Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақа мерганларимиз учун Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги биринчи лицензион турнир вазифасини ўтаб беради.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech