ЎЗБЕКИСТОН ОЛИМПИЯЧИЛАР УЮШМАСИ

Ўзбекистон Олимпиячилар уюшмаси (ЎОУ) 2004 йилда ташкил этилган. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ассоциациянинг таъсисчиси ҳисобланади.

2005 йилда Ассоциация Халқаро Олимпиячилар ассоциацияси томонидан тан олинган.

Ассоциация ташкил этилган вақтдан буён Олимпиячиларни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим ва анча самарали ишларни амалга оширди.

ЎОУнинг фаолият йўналишлари ва фаолияти:

-Жамиятга мослашув, бандликка кўмаклашиш. ЎОУ катта спортда фаолиятини якунлаган олимпиячиларга ишга жойлашиш учун кўмаклашади. Шу тариқа, фаолиятини якунлаган спортчилар спорт ичида қолиб, Ўзбекистоннинг ёш авлодига ўз тажрибаси ва маҳоратини ўргатади.

-Олимпиячиларни рағбатлантириш. Фаолиятини якунлаган олимпиячилар Президент пенсиясини олишади. Олимпиячиларнинг мамлакатда спорт ривожи учун қўшган ҳиссаси ҳукумат томонидан турли эсдалик нишонлари ва медаллар, пул мукофотлари билан тақдирланади.

-Олимпиячиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш. ЎОУ олимпиячиларнинг яшаш шароитларини яхшилашда кўмаклашади.

-Олимпиячиларни спорт тадбирларидаги иштирокини таъминлайди. Ўзбекистонлик олимпиячилар мамлакатимизда ташкил этиладиган спортга алоқаси бўлган ва алоқаси бўлмаган турли тадбирларнинг эътиборли меҳмонларидан ҳисобланади. Бундай тадбирларга мисол сифатида Олимпия кунини кўрсатишимиз мумкин. Бу Миллий олимпия қўмитаси томонидан ҳар йили ташкил қилиб келинадиган тадбир. ЎОУ спортчиларни ушбу спорт байрамида фаол иштирок этишга чорлайди. Уларнинг иштироки ҳаваскор спортчиларда доимо ёрқин таассурот қолдириб келган

Ўзбекистонлик олимпиячилар

1952 йилдан 2016 йилгача 60 нафардан зиёд ўзбекистонлик спортчи Олимпия ўйинлари совриндори бўлган. Уларнинг 40га яқини ушбу ютуқни 1992 йилдан сўнг, яъни Мустақиллик эълон қилинганидан сўнг қўлга киритган.

Ўзбекистон Олимпиячилари уюшмаси тузилмаси

Бош котиб: Армен Багдасаров. Олимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби (дзюдо, 1996 йил, Атланта, АҚШ), Ўзбекистон дзюдо федерацияси вице-президенти.

Ижроқўм аъзолари:

Лариса Павлова, Олимпия ўйинлари чемпиони (волейбол, 1980 йил, Москва, СССР).

Рустам Саидов, Олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби (бокс, 2000 йил, Сидней, Австралия).

Руфат Рисқиев, Олимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби (бокс, 1976 йил, Монреаль, Канада).

Дилшод Мухторов (Ўқ отиш)