МОҚ тиббиёт маркази

Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 февралдаги «Ўзбекистон спортчиларининг 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган ХХХI ёзги Олимпиада ва XV Паралимпиада ўйинларида иштирок этишга тайёргарлиги тўғрисида»ги ПҚ–1923-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 3 июлдаги ПҚ-1994 – сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2013 йил 15 августдаги ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2015 йил 1 майдаги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ҳузурида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ташкил этилиб, 1- май 2015 йилдан ўз фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон ва Россия Миллий олимпия қўмиталари ўртасида олиб борилаётган ҳамкорлик доирасида қатор дастурлар ўтказилди. Унинг доирасида жорий йилнинг 27 августдан 3 сентябрга қадар Россия МОҚ қошидаги Инновацион марказнинг тор доирадаги тажрибали шифокорлари спорт турлари бўйича терма жамоамиз вакилларини текширувдан ўтказишди.

Токио Олимпиадасига тайёрланаётган терма жамоамиз вакиллари учун тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ишлар бўйича

Келаси йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш учун давлатимиз томонидан барча имкониятлар яратиб берилмоқда. Маълумки, терма жамоамиз вакилларининг қулай шароитларда шуғулланиши, уларнинг хориж жамоалари билан ўқув-машғулот йиғинларини олиб бориши, айниқса, тиббий-фармакологик воситалар билан таъминланиши алоҳида эътибор талаб қилади.

Замонавий спортда тиббиёт воситаларидан тўғри фойдаланиш муваффақиятнинг асосий қисмини ташкил қилади. Халқаро антидопинг агентлиги (WADA) рўйхатига кирмаган моддаларни назорат қилиб бориш ва фармакологик воситаларни тўғри бериш терма жамоаларимизда фаолият олиб бораётган ҳар бир шифокорнинг зиммасидаги энг катта масъулиятдир. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда терма жамоаларимизни тажрибали спорт шифокорлари, диетолог, психологлар билан таъминлаш борасида катта ҳажмдаги ишни амалга оширмоқда. Айни пайтга келиб деярли барча спорт турларида ана шундай тиббиёт мутахассислари фаолият олиб бормоқда. Қуйида ушбу масала бўйича терма жамоаларнинг мутахассислар билан таъминланганлик ҳолатини кўриб олишингиз мумкин:

Федерация (ассоциацияси)нинг номи      
Шифокор  

Психолог

 

 

Диетолог
1 Велоспорт Аблялимов Рустам Усова Анна Хайдаров Шавкат
2 Спорт курашлари Абаева Л. Узокова Дилором. Жалолов Нозимхон
3 Дзюдо Каюмов Азиз Дорфман Мария,
Усова Татьяна.
Хасанова Гулчехра
4 Оғир атлетика Жумаев Ж. Бегматов Абдулла. Отажонов Илхом
5 Каратэ WKF Ахмедов Бахриддин. Атабекова Камола Жалолов Нозимхон
6 Таэквондо WTF Павел Ли Ходжа-Нурова Муфиза Собирова Дилдора
7 Қиличбозлик Саидганиходжаев Ф. Иванова Ирина Махмудова Ирода
8 Сузиш Хаятов Жалол Азимов Мурод Газиева Зухра Хайдаров Шавкат
9 Rowing & canoe Хамраев Марат      Умаров Ойбек Кирьянов Антон. Жалолов Нозимхон
10 Гимнастика С. Святская Набижонова Зиёда. Отажонов Илхом
11 Енгил атлетика Эрматов Боратжон. Андреева Наира. Махмудова Ирода.
12 Ўқ отиш Миметова Л. Тошматова Гулчехра
13 Теннис Абдазов Гаппаров Зохид. Жалолов Нозимхон
14 Стол тенниси Сабитов А. Атабаева Умида. Махмудова Ирода.
15 Камондан отиш Сафаров Мирзиёд Саидкамалов Абдулла. Собирова Дилдора
16 Замонавий бешкураш  – Гулямова Камила Собирова Дилдора.
17 Триатлон Нуралиева Ш
18 Паралимпия ассоциацияси Бойтемирова Зарифа Пулатов Одилбек Махмудова Ирода
19 Бокс Казаков Дилшод  –

Юқорида бириктирилган ҳар бир мутахассис фаолияти давомида қуйидаги жиҳатларга доим эътибор бериши талаб этилади;

  • Тасдиқланган кунлик иш режаси;
  • Хориж тажрибасини мунтазам ўрганиб бориш;
  • Спорт тиббиёти бўйича жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш;
  • WADA эълон қилиб борадиган препаратлар рўйхатини мунтазам кузатиб бориш;
  • Ҳар бир машғулотдан олдин ва кейин спортчиларнинг соғлиғида рўй бераётган ҳолатларни кўздан кечириб бориш;
  • Яқинлашиб келаётган Токио Олимпиадаси пайтида спортчилар учун бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини шакллантириб бориш.

Ушбу мутахассислар бириктирилишидан аввал қуйидаги критериялар бўйича ҳар бир федерация ва унда фаолият олиб бораётган тиббиёт мутахассислари иши ўрганиб чиқилмоқда:

  • Федерацияларнинг спорт шифокорлари, психологлар ва диетологлар билан таъминланганлик ҳолатини ўрганиш;
  • Уларнинг фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
  • Спорт тиббиёти, диетологияси ва психологияси соҳасидаги инновацион ишланмалар бўйича хорижлик етакчи мутахассисларнинг ўқув-дастурларини, тажрибасини ўрганиш;
  • Мутахассисларнинг йўналишидан келиб чиққан ҳолда онлайн ўқув-дастурлари ишлаб чиқи;
  • Спортчиларга дори воситалари таъминоти, уларни сақлаш ва тавсия этиш.

Шубҳасиз, бу йўналишда маҳаллий мутахассисларнинг тажрибасини оширишда хорижлик спорт тиббиёти ходимларининг ҳам ўрни беқиёс. Бу борада Россия, Германия каби мамлакатдан тажрибали спорт шифокорлари юртимизга келиб, ўзбекистонлик ҳамкасблари билан тажриба алмашмоқда, шифокорларимиз малака ошириш учун қатор мамлакатларда ташкил қилинаётган семинарларда қатнашиб келишяпти.

Айни пайтда бутун жаҳон спорти допингга қарши курашиб келмоқда, десак муболаға бўлмайди. Ўз навбатида, спортчиларимизнинг таъқиқланган препаратларни истеъмол қилиб қўйишининг олдини олиш, уларнинг менюси таркибини назорат қилиб бориш шифокорларимиз олдида турган асосий вазифадир. Бу борада Миллий антидопинг агентлиги билан таъқиқланган препаратлардан сақланиш борасида спортчиларимизнинг таҳлиллари мунтазам назорат қилиб борилмоқда. Ушбу масала юзасидан ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, унга Нодир Турсунов бошчилигида МОҚ, “Дори-дармон” команияси, Тошкент фармацевтика институти жамоаси ва соҳанинг тажрибали мутахассислари жалб этилган.

Шунингдек, мазкур ишчи гуруҳ вакиллари қуйидаги вазифаларни назорат қилиб бориши белгилаб қўйилган:

  • Спортчиларни фармакологик воситалар билан таъминлашида жаҳон тажрибасида энг кўп ишлатиладиган дориларнинг янгиланган рўйхатини шакллантириб бориш;
  • WADA маълумотлар базасида допингдан ҳоли бўлган препаратлар рўйхатини доимий назоратда олиб бориш;
  • Спортчиларнинг жисмоний тикланишлари учун ишлатиладиган фармокологик препаратларнинг рўйхатини мунтазам тўлдириб ва янгилаб бориш;
  • Спортчиларнинг соғлиғини тиклаш ва мустаҳкамлаб боришда федерацияларда фаолият олиб бораётган спорт шифокорлари билан доимий фикрлар алмашиб боришини таъминлаш ва бу бўйича маълумотлар базасини шакллантириш;
  • Спортчилар учун зарур бўладиган асосий дори-дармонларни хориждан сотиб олиш имкониятларини ўрганиш ва механизмини такомиллаштириш.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, юқорида келтириб ўтилган иш фаолятини кузатиб бориш, тегишли маслаҳатлар бериб учун Олий таълим муассасаларидаги 6 нафар профессор-фармаколог ўқитувчи жалб қилинди ва 18 та спорт федерацияларига бириктирилди. Уларга ҳар бир федерацияларнинг йўналишидан келиб чиққан ҳолда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш топширилди. Тан олиш керак, бир жиҳатдан фармакологлар сони кам бўлиши мумкин. Аммо имкониятдан келиб чиққан ҳолда олиб борилаётган ушбу жараёнлар ўз фойдасини бериб бормоқда. Жумладан, сўнгги 1-2 ой ичида ўтказилган халқаро мусобақаларда спортчиларимизнинг жисмоний ҳолати, тикланиши билан боғлиқ юзага келадиган муаммолар сезиларли даражада камайди. Токио Олимпиадасигача тузиб чиқилган режа дастурининг асосий моҳияти ҳам бундай вазиятларнинг олдини олишга қаратилган.

Спортчиларимизни 2020 йил Токио (Япония)да бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига тайёрлаш бўйича тиббиёт соҳасида ҳам турли ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият олиб борилмоқда. Жумладан, Республика спорт тибибёти илмий-амалий маркази, Тошкент тиббиёт академияси, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, фармакологияга ихтисослашган корхоналар, МОҚнинг Олимпия спорт турлари фаолиятини координация қилиш департаменти, федерацияларга бириктирилган шифокорлар ва бошқа тиббиёт соҳасидаги ташкилотлар билан қўшма йиғилишлар ўтказилиб, спортчиларимизга керакли спорт дармонлари, витаминлар етказиб бериш, атлетларни тиббий кўрикдан ўтказиш стандартларини такомиллаштириш ва препаратлар билан таъминлаш бўйича ишчи гуруҳини ҳам шакллантирилган ва қуйидаги асосий вазифалар юклатилган:

  • Спорт тиббиётининг сўнгги ютуқларидан фойдаланган ҳолда терма жамоа спортчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш;
  • Миллий терма жамоаларимизга ишлаб чиқилган янги стандартлар, жисмоний имкониятларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга ҳолда тиббий кўрик ўтказишни назорат қилиб бориш;
  • Терма жамоаларда фаолият олиб бораётган спорт шифокорлари, диетологлар, психологлар, фармокологлар учун хорижлик кучли мутахассислар билан семинарлар ташкил қилиш.

Спортчиларимизнинг саломатлигини кўздан кечириш ҳам диққат-марказида турган асосий вазифалардан бири. МОҚ қошида фаолият олиб бораётган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида спортчиларимиз камида 1 йилда 2 бор чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтишади. Бундан ташқари атлетларимиз учун функционал тест ва мобил лабаратория бўлимларида олиб бориладиган текширувлар ҳам бор. Режага кўра, мазкур йил давомида 18 та Олимпия ва 8 та Паралимпия терма жамоалари ана шундай тиббий кўрикдан тўла ўтказилади.

2020 йил Токио (Япония) шаҳрида бўйлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик қўраётган спортчиларни ноябрь-декабрь ойлари учун тиббий кўрикдан ўтиш

ЖАДВАЛИ

 

  Спорт тури Чуқурлаштирилган тиббий қўрик Функционал тест Мобил лабаратория

Олимпия спорт турлари

1 Академик эшкак эшиш 18.11.2019 11.11.2019
2 Байдарка ва каноэда эшкак эшиш 01.11.2019
3 Слаломда эшкак эшиш 15.11.2019 15.11.2019
 4 Сузиш 15.12.2019
5 Сув полоси 02.12.2019 3.12.2019

25.12.2019

6 Синхрон сузиш 15.12.2019
7 Эркин кураш 05.12.2019 15.11.2019 15.11.2019
8 Юнон рум кураши 04.12.2019 05.11.2019 05.11.2019
9 Аёллар кураши 05.12.2019 05.11.2019 09.11.2019
10 Таэквондо WTF 9.12.2019
11 Оғир атлетика 28-30.11.2019
12 Каратэ WKF 6-7.12.2019 4-5.12.2019
13 Спорт гимнастика 2,5,8.12.2019
14 Бадиий гимнастика 2,5,8.12.2019
15 Трамполин 2,5,8.12.2019
16 Қиличбозлик 18.12.2019 5.11.2019
17 Енгил атлетика 07.11.2019

26.11.2019

18 Ўқ отиш 01.11.2019 19.09.2019


Паралимпия спорт турлари

 

1 Дзюдо 19.12.2019 28.11.2019
2 Пауэрлифтинг 19.12.2019 28.11.2019
3 Сузиш 19.12.2019 28.11.2019
4 Енгил ателтика 19.12.2019 28.11.2019
5 Каноэ 03.10.2019 19.12.2019 28.11.2019
6 Таэквондо 19.12.2019 28.11.2019
7 Ўқ отиш 19.12.2019 28.11.2019
8 Академик эшкак эшиш 19.12.2019 28.11.2019

 

Спортчилар истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини назорат қилиб бориш борасида ҳам махсус “Йўл харитаси” асосида ишчи гуруҳи тузиб чиқилган. Спортчиларнинг ҳар кунлик овқатлари менюси уларнинг йўналишига, машғулот ҳамда мусобақалардан олдин ва кейин, қолаверса, шу каби асосий факторлар асосида тузиб чиқилган. Миллий олимпия қўмитаси бу борада Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси ва Халқаро ўзбек пазандачилик санъати маркази билан керакли норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Унга кўра, юртимизда мавжуд спорт турлари қуйидаги типда бўлиб чиқилган:

  • Яккакураш спорт турлари;
  • Ўйин спорт турлари;
  • Координациясини мувофиқлаштириш қийин спорт турлари;
  • Юқори тезлик ва кучга йўналтирилган спорт турлари;
  • Даврий спорт турлари.

Мисол учун, футболчи ва дзюдочиларнинг овқатланишида, улар учун бериладиган таомларнинг менюсида катта фарқ бўлади. Шу боис ҳам ҳар бир терма жамоамиз вакилларининг йўналиши инобатга олинган ҳода мазкур типдаги турларга бўлиб чиқилди. Спорт турларини бундай бўлиб чиқиш жаҳон тажрибаси асосида амалга оширилган бўлиб, ҳар бир йўналиш бўйича спортчилар менюсини тажрибали диетологлар тузиб чиқади.

Шунингдек, федерацияларга бириктирилган спорт психологлари ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ учун ҳам керакли вазифалар берилган. Жумладан, улар учун илмий-методик дастурларни ишлаб чиқиш, ушбу йўналиш бўйича ўқув дастурларини тайёрлаш, тузилган меморандумга бўйича россиялик мутахассислар билан тажриба алмашиб бориш шулар жумласидандир.

Федерациялардаги спорт психологлари учун ўқув курслари йўлга қўйилди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Республикаси спорт тиббиёти илмий-амалий маркази билан спорт психологларининг малакасини ошириш, соҳадаги янгиликлар ва билимлари бўйича фикр алмашиб боришлари учун семинарлар ҳам ташкил қилиб бормоқда. Мазкур дастур доирасида Олимпия спорт турлари бўйича федерация(ассоцияция)ларда фаолият олиб бораётган спорт психологлари учун Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида “Спорт психологияси” бўйича қисқа муддатлик интенсив ўқув курслари ташкил қилинди.

Психологларимиз ушбу курсларда тажрибали профессорлар орқали ўз билим ва кўникмаларини янада бойитиб олишди. Айтиш мумкинки, бундай курслар ҳали бошланиши бўлиб, келажакда хорижлик спорт психологлари билан маҳорат дарслари, илмий семинарлар ташкил қилиш кўзда тутилган.

Спорт тиббиёти марказининг асосий фаолияти:

спорт тиббиёти соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, спорт турининг хусусиятини, йўл қўйиладиган жисмоний юкламани, спорт патологиясини даволаш ва олдини олишнинг илғор услубларини, мусобақаларга тайёргарлик кўришда спортчиларнинг тиббий назоратини ҳисобга олган ҳолда спортчиларнинг функционал аҳволини диагностика ва коррекция қилиш стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

иқтидорли ёш ва истиқболли спортчиларни, уларнинг индивидуал генетик ва фенотипик имкониятларини ҳисобга олган ҳолда танлашнинг замонавий тиббий-биологик услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

спортчиларни спорт турлари бўйича тайёрлашнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиққан ҳолда мусобақаларга тайёрлашнинг турли даврларида дори воситаларининг, овқатланиш тартиби ва рационининг спортчиларнинг физиологик ҳолатига таъсирини тадқиқ қилиш;

антидопинг назоратининг самарали тизимини, шунингдек спортда фармокологик таъсирга эга бўлган дори-дармон ва бошқа воситаларнинг қўлланилишини назорат қилиш услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

мусобақа ва машғулотларни режалаштиришни ҳисобга олган ҳолда спортчининг индивидуал спорт жисмоний юкламасини текшириш ва мақбуллаштириш;

спортчи организмининг жисмоний тайёргарлиги ўсишига ва масъулиятли халқаро мусобақаларга энг юқори функционал тайёргарлигини таъминлашга қаратилган улар саломатлиги даражасининг муттасил ўсишини назорат ва коррекция қилиш;

спортчиларнинг халқаро мусобақаларда қатнашишга психологик тайёргарлигини, шунингдек зарур психологик коррекцияни ўтказишни таъминлаш;

спортчиларда спорт жароҳатлари, патологиялари ва синдромларини, шу жумладан, республиканинг бошқа ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари даволаш-диагностика базаларидан фойдаланган ҳолда, олдини олиш, диагностика қилиш ва даволаш;

мамлакатда спорт тиббиёти ва антидопинг назорат соҳасидаги илғор методика ва технологияларни алмашиш ва жорий қилиш учун бу соҳадаги етакчи хорижий муассасалар билан халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш;

спорт федерациялари, клублари ва жамоалари тиббий ходимларининг малакасини оширишга кўмаклашиш, уларга илмий-ташкилий, маслахат-диагностика, даволаш- профилактика ва реабилитация ишлари масаласида услубий ёрдам кўрсатиш.