ИЛМИЙ МЕТОДИК МАРКАЗ

Ф И Ш Илмий даража Бириктирилган спорт
  Керимов Фикрат Азизович Профессор Спорт курашлари, камондан отиш
Маткаримов Рашид Машарипович Профессор Оғир атлетика ва велоспорт
Халмухамедов Рустам Деканович Профессор Бокс
Исеев Шамил Тагирович Профессор Футбол
Тажибаев Сойибжон Самиевич Педагогика

фанлар доктори (DSc)

Каратэ, таэквондо
Югай Лев Павлович Профессор Дзюдо
Тўхтабоев Низом Турсуналиевич Педагогика

фанлар номзоди, доцент

Енгил атлетика, ўқ отиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги «Ўзбекистонспортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлибўтадиган ХХХIIёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси ўртасида қатор қўшма лойиҳалар имзоланган бўлиб, улар асосида МОҚ қошида илмий-методик марказ ҳам ташкил қилинган. Ушбу марказ таркибига илгари спорт билан шуғулланган собиқ атлетлар ва турли соҳадаги олимлар жалб этилган. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда МОҚ ўртасида тузилган шартномага биноан ушбу илмий марказ ходимлари учун қуйидаги вазифалар юклатилган:

  • Республика ва халқаро ўқув-машғулот йиғинларини илмий-педогогик жиҳатдан таъминлаш;
  • Ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш бўйича намунавий режа тузиш;
  • Спорт турлари бўйича ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинларини ҳафтада 2 маротаба таҳлил этиш;
  • Ўқув-машғулот йиғинларининг таҳлили натижасида ҳисобот ва таклифларни тайёрлаш;
  • Ўқув-машғулот жараёнида илғор ва инновацион технологияларни татбиқ этиш бўйича таклифлар киритиш;
  • Миллий терма жамоаларни илмий-методик жиҳатдан таъминлаш мақсадида спорт йўналишидаги илмий асбоб-ускуналар ( шу жумладан, мобил лаборатория) билан таъминлаш режасини ишлаб чиқиш;
  • Миллий терма жамоаларни илмий-методик жиҳатдан таъминлан бўйича иш режасини тузиш;
  • Спорт базаларидаги ўқув-машғулот йиғинларини мунтазам таҳлил қилиб бориш;
  • Миллий терма жамоаларнинг бош ва катта тренерларни касбий билим ва кўникмаларини оширишни ташкил этиш чораларини кўриш;
  • Миллий терма жамоаларни спорт йўналишидаги илмий-методик адабиётлар билан таъминлаш.