Пойтахтимизда гольф бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати старт олди

Куни кеча Ўзбекистон гольф федерациясига янги раҳбар сайлангани ҳақида маълум қилган эдик. Федерация раҳбарияти енг шимариб, янги марралар сари дадил қадам ташлашни бошлади.

Бугун янги раҳбарият ташаббуси билан ўтказилаётган Ўзбекистон очиқ чемпионати бошланди. Унда Ўзбекистоннинг ҳаваскор гольфчилари қатори мамлакатимизда фаолият олиб бораётган Жанубий Корея ва Хитой ишбилармонлари ҳам ўз омадларини синаб кўришди. Шу тариқа, мусобақада 50 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Таъкидлаш жоиз, баҳслар давомида федерациянинг янги раиси Дилшод Тоҳиров ҳам мусобақаларда бевосита иштирок этиб, барчага ўрнак бўлди.

Эътиборингизга мусобақанинг биринчи кун дастуридан фотолавҳаларни ҳавола қиламиз:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

17 Oktabr, 2020|Янгиликлар|