Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

Оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги баҳслардан сўнг навбат ўсмирлар ўртасидаги мамлакат биринчилигига етиб келди. 16-19-октябрь кунлари 2003-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Мамлакат биринчилигига Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт университети оғир атлетика зали мезбонлик қилмоқда. 3 кун мобайнида 200 нафардан зиёд атлет ғолиблик учун кураш олиб боради.

Мусобақанинг биринчи кунида қизлар ўртасида 40-45, -49 кг, йигитлар ўртасида эса -49 ва -55 кг вазн тоифаларида баҳслар ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Таъкидлаш жоиз, МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов Чирчиқ шаҳрига ташриф буюрди ва беллашувларни томоша қилди. Федерация мутасаддилари билан фикр алмашиб, керакли тавсияларни бериб ўтди.

Биринчи кундаги натижалар билан танишинг:

Сарвиноз Раxмонқулова, Хуршида Абдикулова ЎзЖОКУ талабалари

17 Oktabr, 2020|Янгиликлар|