Чирчиқда Ўзбекистон чемпионати қизғин давом этмоқда

Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига қарашли оғир атлетика залида ушбу спорт тури бўйича мамлакат чемпионати қизғин давом этмоқда. Мусобақа 13 октябрь куни бошланган бўлиб, бугун оғир вазнли спортчиларнинг чиқиши билан якунланади.

Айни пайтгача ўтказилган беллашувлар давомида кутилганидек, терма жамоамизнинг етакчи спортчилари ўзларига билдирилган ишончни оқлашмоқда. Мусобақада Нигора Сувонова, Кумушхон Файзуллаева, Адҳамжон Эргашев каби етакчиларимиз қатори Зуҳра Отажонова, Жамила Панфилова, Ҳабибуллоҳ Амруллоев каби ёшларимиз ўз вазнларида ғалабани қўлга киритишди.

Чемпионатда қизиқарли кечган курашлардан бири -81 кг вазн тоифасида кузатилди. Унда Рио-2016 Олимпия ўйинлари иштирокчиси Достон Ёқубов ҳамда Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар Олимпиадаси совриндори Муҳаммадқодир Тоштемиров ғолиблик учун кураш олиб боришди. Муросасиз кечган рақобатда Тоштемиров тажрибали рақибини ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Эътиборингизга мусобақадан олинган фотолавҳаларни намойиш қиламиз:

15 Oktabr, 2020|Фото, Янгиликлар|