Пара-сузувчиларимиз онлайн машғулотларни давом эттиришмоқда

Хабарингиз бор, карантин даврида Паралимпия спортчилари ҳам машғулотларни ўз уйларида давом эттиришмоқда. Мураббийларимиз ҳам пара-сузувчиларимизни шароитдан келиб чиққан ҳолда масофадан туриб онлайн шуғуллантиришмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлашимиз лозимки, сузиш аксарият спорт турларидан фарқли равишда алоҳида шарт-шароит талаб этади. Аниқроғи, балиқ сувсиз яшай олмагани сингари сув спорти вакиллари ҳам сувсиз юқори даражада тайёргарлик кўриши жуда мушкул. Аммо шунга қарамасдан тажрибали мураббийларимиз турли машғулотлар билан имкон қадар шогирдларининг спорт формасини ушлаб туришга ҳаракат қилишмоқда.

Умид қиламизки, тез орада юртимиздаги эпидемиологик вазият яхшиланади ва сузувчиларимиз яна ўзларининг севимли масканларида одатий машғулотларини бошлашади.