Замонамиз қаҳрамонларига олқишлар

Ҳар даврнинг ўз қаҳрамонлари бор. Сиз-у биз яшаб турган бугунги даврда эса шифокорлар чинакам қаҳрамонлик кўрсатишмоқда. Айнан уларнинг саъй-ҳаракатлари билан Ер аҳли ҳамон барҳаётдир. Ҳақиқий қаҳрамонлар каби ишлашда давом этаётган тиббиёт ходимларига чексиз миннатдорчилик изҳор қилиб қоламиз. Ташаккур Сизларга, ҳурматли шифокорлар!