22 июль – Халқаро бокс куни!

Июль ойининг 22-санаси 2018 йилдан бошлаб бутун дунё бўйлаб Халқаро бокс куни сифатида нишонланади.

Бокс – яккакураш спорт тури. Унда спортчилар қўлқоплар тақиб олиб,бир-бирига зарба берадилар. Ҳаваскор боксда жанглар 3 раунд, профессионал боксда эса 12 раундгача давом этади. Қайд этиш лозимки, бокс эрамиздан олдинги 688 йилги қадимий Олимпия ўйинлари дастурига киритилган. Замонавий боксга эса XVIII асрда Англияда асос солинган.

Бугунги кунда бокс бутун дунё бўйлаб энг оммавий спорт турларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистонда ҳам бокс ўзининг ажойиб анъаналарига эга. Давлатимиз раҳбарининг кўрсатаётган эътибори самараси билан ўзбек чарм қўлқоп усталари Олимпия ўйинларида, Осиё ва жаҳон чемпионатларида, Осиё ўйинларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиб, жаҳонда етакчи эканликларини исботламоқдалар.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон бокс федерациясини қолаверса, юртимизда боксга алоқадор барча инсонларни, мухлисларни бугунги сана билан муборакбод этади!