Илиас Илиадис: “Биз бир оила бўлиб ишлаяпмиз”

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси карантин даврида мухлислар учун йўлга қўйган “Онлайн интервью” лойиҳасини тақдим қилишда давом этади.

Дастуримизнинг бугунги қаҳрамони дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи, Олимпия ўйинлари чемпиони грециялик Илиас Илиадис бўлади. Афсонавий дзюдочи суҳбат давомида Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолияти, ўзининг болалик давридаги ҳаёти, 1 вазн тоифасида 2 дзюдочимиз Олимпиада йўлланмасини қўлга киритса, қайси жиҳатлар асосида улардан бирини танлаши ва бошқа бир қатор қизиқарли мавзудаги саволларга жавоб бериб ўтди.