Ҳасанбой Дўсматов: “Ҳар қандай мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилишга тайёрман”

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси карантин даврида ўзбек спортининг ёрқин вакиллари билан ташкил қилаётган “Онлайн интервью” лойиҳасини давом эттиради. Дастуримизнинг бугунги суҳбатдоши бокс бўйича Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов бўлди.

Ҳасанбой суҳбат давомида профессионал боксдаги режалари, ҳиндистонлик Амит билан рақобати ва ҳаваскор боксдаги келажаги ҳақида мухлислар учун қизиқарли саволларга жавоб берди.