Балет санъатидаги дарслар. Мариус Петипа. 2-қисм

Мариус Петипа – таниқли раққос, афсонавий хореограф ва истеъдодли педагог. Кейинчалик жаҳонга машҳур санъаткорга айланган раққос кўп йиллик самарали меҳнат фаолиятини Рус театрида ишлаш билан ўтказди. У ерда Петипа ўзини ижодкор шахс сифатида англашда давом этди, балет санъати мухлисларига бир-биридан ноёб асарлар тақдим этиб, Россия «катта саҳнаси»ни янги босқичга, дунё миқёсига кўтара олди.

Бугун таниқли балерина, Россия халқ артисти, шунингдек, театр ва кино актрисаси Илзе Лиепа сизга Петипанинг Россиядаги фаолияти ҳақида сўзлаб беради.

Икки қисмли видеороликни томоша қилинг ва изоҳларда ўз таассуротларингиз билан ўртоқлашинг.