Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Айни кунларда пойтахтимиздаги муҳташам “Ўзбекистон” спорт мажмуаси дзюдо бўйича катталар ўртасидаги мамлакат биринчилигига мезбонлик қилмоқда. Мазкур мусобақада юртимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 500 нафарга яқин дзюдо усталари баҳс олиб бормоқда.

Бугун мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтди. Мазкур тадбирда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов сўзга чиқиб, юртимизда дзюдо спортининг ривожи ва вакилларимизнинг халқаро майдонда қайд этаётган юқори натижалари ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисмига навбат берилди.

Очилиш маросими якунлангач, кечки дастурдан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди. Унда эркаклар -73 ва -81 кг, аёллар -63 ва- -70 килограмм вазн тоифаларида медаллар учун баҳс олиб боришди.

4 Dekabr, 2019|Янгиликлар|