Қарши шаҳри Конституция кунига бағишлаб ўтказилган қиличбозлик мусобақасига мезбонлик қилди

Карши шаҳрида қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни”га бағишланган очиқ турнир бўлиб ўтди.

Қизлар ўртасидаги яккалик баҳсларида Карши шаҳридан Татьяна Киличева биринчи ўринни қўлга киритди. Ўғил болалар ўртасида кечган беллашувларда эса хивалик А.Зарипбоевнинг қўли баланд келди. Икки вилоятнинг энг сара ёш қиличбозлари ўртасида кечган жамоавий баҳсда эса мусобақа мезбонлари зафар қучишди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақа ёшлар ўртасида қиличбозликни янада оммалаштириш, кичик ёшдаги спортчиларнинг спортнинг ушбу тури бўйича маҳоратларини ошириш, мамлакатимиз минтақалари ўртасида ўзаро дўстлик ва спорт муносабатларини мустаҳкамлаш каби мақсадларга хизмат қилади.

3 Dekabr, 2019|Янгиликлар|