Оғир атлетикачиларимиз Осиё турнесига йўл олишди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси кеча тунда навбатдаги сафарга йўл олди. Вакилларимиз айни пайтда Хитойга етиб боришди ва у ерда 9 кунлик ўқув-машғулот йиғинини олиб боришади. Шундан сўнг терма жамоамиз 11-13 декабрь кунлари Тяньцзинь шаҳри мезбонлик қиладиган Жаҳон кубогида иштирок этади.

Хитой мусобақаси якунига етгач, делегациямиз Қатарга йўл олади. Спортчиларимиз Дохада 18 декабрга қадар кичик йиғин ташкил қилишса, 19-24 декабрь кунлари анъанавий Қатар халқаро кубоги мусобақасида қатнашишади.

Таъкидлаш жоиз, ҳар икки мусобақа ҳам келаси йил бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қилади. Делегациямиз шунинг билан 25 декабрь куни Тошкентга қайтиб келади. Мусобақаларда иштирок этувчи таркибимиз эса қуйидагича:

Адҳамжон Эргашев
Достон Ёқубов
Муҳаммадқодир Тоштемиров
Сарварбек Зафаржонов
Акбар Жўраев
Муаттар Набиева
Нигора Абдуллаева
Кумушхон Файзуллаева
Долера Давронова
Турсуной Жабборова
Нигора Сувонова

2 Dekabr, 2019|Янгиликлар|