Баҳринисо Бабаева Премьер-лига мусобақасининг олтин медалига сазовор бўлди

Испаниянинг Мадрид шаҳрида каратэ бўйича мавсумнинг сўнгги Премьер-лига мусобақаси ўз якунига етди. Қувонарлиси, бироз аввал кечки дастурдан ўрин олган финал беллашувларидан бири терма жамоамиз учун омадли ўтди.

Хабар берганимиздек, мусобақада -50 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Баҳринисо Бабаева мусобақанинг финал беллашувида туркиялик Серап Ўзчелик билан рўбаро келди. Кескин ва муросасиз кечган баҳс Бабаеванинг ғалабаси билан якунланди ва каратэчимиз Токио Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколарини ҳам жамғарди.

Афсусуи, бошқа бир вакиламиз Севинч Раҳимова (-55 кг) эса бронза медали учун кечган баҳсда хитой таипейилик Тзу-Юн Венга қарши татамига чиқди ва имкониятни бой бериб қўйди.

1 Dekabr, 2019|Янгиликлар|