Дилшод Маҳмудовни табриклаймиз!

Бугун маҳоратли боксчимиз Дилшод Маҳмудов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Дилшод Маҳмудов 1982 йил 30 ноябрь куни Тошкентда туғилган. Бокс бўйича жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби. Боксчимиз фаолияти давомида Осиё ўйинларида олтин (2002) ва бронза (2006) медалларини қўлга киритган. Кўрсатган хизматлари учун “Шуҳрат” медали ва “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” каби Давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Пекин Олимпиадасининг очилиш маросимида Ўзбекистон делегациясининг байроқдори бўлган Маҳмудов бугун 37 ёшни қарши олмоқда. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси боксчимизга мустаҳкам соғлик, омад ва оилавий ҳотиржамлик тилаб қолади.

30 Noyabr, 2019|Янгиликлар|