Камондан отиш бўйича тарихий натижа

Айни кунларда Таиланднинг Бангкок шаҳрида камондан отиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақада деярли барча ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Эътиборлиси, аёллар ўртасида ўтказилган баҳсларда Зиёдахон Абдусатторова ярим финалгача етиб борди. Ҳамюртимиз финал остонасида кореялик номдор мерган Че Юнг Кангга, бронза медали учун баҳсда эса хитойлик Хю Чаога имкониятни бой бериб қўйди.

Таъкидлаш жоиз, бу камондан отиш бўйича спортимиз тарихидаги энг юқори натижа сифатида тарихга кирмоқда. Бу эса юртимизда спорт ҳар бир йўналишда ривожланиб бораётганидан далолат бермоқда.

Эртадан Олимпия ўйинларига лицензия берувчи беллашувлар бошланади. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ушбу баҳсларда терма жамоамиз вакилларига омад ва зафарлар тилаб қолади.

26 Noyabr, 2019|Янгиликлар|