Руслан Нурудиновни табриклаймиз!

Бугун оғир атлетика бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби Руслан Нурудинов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Руслан Нурудинов 1991 йилнинг 24 ноябрь куни Андижон вилояти Хонабод шаҳрида таваллуд топган.

Ҳамюртимиз фаолияти давомида спортчи ғалаба қозониши мумкин бўлган барча мусобақаларда биринчи ўринни қўлга киритган. Нурудиновда мамлакат чемпионанти, Осиё ва жаҳон чемпионати, Осиё ва Олимпия ўйинларининг олтин медаллари бор. Эслатиб ўтамиз, спортчимиз Осиё ва Олимпия ўйинлари рекордчиси ҳам ҳисобланади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси 28 ёшни қарши олган Руслан Нурудиновни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этиб қолади

24 Noyabr, 2019|Янгиликлар|