Пара-сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 22-24 ноябрь кунлари Польша очиқ чемпионатида иштирок этди.
Шецин шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада дунёнинг 17 мамлакатидан 400 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Қувонарлиси, 9 нафар пара-сузувчи билан қатнашган терма жамоамиз 9 та олтин ва 5 та кумуш медални қўлга киритди. Эътиборлиси, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида мусобақа мезбонларидан сўнг 2-ўринни эгаллади. Шецен турнирида қуйидаги вакилларимиз ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди:
Шоҳсанам Тошпўлатова – 3 та олтин, 1 та кумуш
Нигора Мирзоҳидова – 2 та олтин, 2 та кумуш
Фирдавс Мусабеков – 2 та олтин
Кирилл Панков – 1 та олтин
Музаффар Турсунхўжаев – 1 та олтин, 2 та кумуш