Дзюдочиларимиз Осака Катта дубулға турнирида иштирок этишади

22-24 ноябрь кунлари Япониянинг Осака шаҳрида дзюдо бўйича Катта дубулға туркумига кирувчи йирик мусобақа бўлиб ўтади. Дунёнинг 100 га яқин мамлакат вакиллари иштирок этадиган мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам қатнашади.

Мураббийларимиз Осака турнирига Олимпия рейтингида юқори ўринда турган дзюдочиларимизни олиб боришмайди. Аксинча, Олимпиадага йўлланма берувчи поғонага киришга ҳаракат қилаётган спортчиларимизнинг иштироки маъқул кўрилди. Мусобақада 7 нафар дзюдочимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади:

-60 кг: Кемран Нуриллаев
-81 кг: Камолиддин Расулов
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов
+100 кг: Алишер Юсупов
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-78 кг: Нодира Йўлдошева

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа ғолиби Токио Олимпиадаси рейтинги учун 1000 рейтинг очкосига ҳам эга бўлади.

19 Noyabr, 2019|Янгиликлар|