Синхрончиларимиз Сингапурдаги халқаро мусобақада ғалаба қозонишди

15-17 ноябрь кунлари Сингапурда синхрон сузиш бўйича анъанавий Сингапур очиқ чемпионати ўтказилди. Қитъамизнинг 10 дан ортиқ сара синхрончилари баҳс олиб борадиган мазкур мусобақа терма жамаомиз вакиллари учун ҳам омадли якунланди.

Дуэт йўналишида иштирок этган жамоамиз техник машқ бўйича 75.64, эркин машқ бўйича 75.95 балл жамғарди. Якунда 151.59 балл тўплаган қизларимиз мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлишди. Мусобақада иккинчи ўрин вьетнамлик синхрончиларга насиб этган бўлса, мезбонлар кучли учликни якунлаб беришди.


Делегациямиз эртага Тошкентга қайтиб келади. Терма жамоа таркиби:

Тренер: Бортникова Оксана Ивановна.
Спортчилар: Анастасия Морозова, Анна Елтышева.
Захира: Нафиса Шомирзаева.

18 Noyabr, 2019|Янгиликлар|