Тарихий ғалаба: Зайнаб Дайибекова жаҳон кубогининг олтин медалига сазовор бўлди

Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимизда қиличбозлик бўйича ўсмир қизлар ўртасида жаҳон кубоги старт олди. Ўтказилган яккалик беллашувлари якуни терма жамоамиз учун муваффақиятли хотима топди.

Мусобақанинг 1/16 финал босқичига келганда ғолиблик учун кураш олиб бораётганлар орасида нақ 7 нафар россиялик қиличбозни кўриш мумкин эди. Бироқ якунда олтин медаль ҳамюртимиз Зайнаб Дайибековага насиб этди. Халқаро мусобақаларда улкан тажриба орттириб келаётган ҳамюртимиз ҳал қилувчи баҳсда туркиялик Нисонур Эрбил билан баҳс олиб борди ва 15:12 ҳисобида зафар қучди. Бронза медаллари эса россиялик Дарья Дрозд ва Влада Плехановага насиб этди.

Аҳамиятлиси, бу қиличбозларимизнинг жаҳон кубогидаги илк ғалабаси сифатида тарихда қолмоқда.

 

Суратлар манбаси: Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси

16 Noyabr, 2019|Янгиликлар|