Баҳодир Жалолов супер нокаут билан кунни якунлади

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ўнинчи кун беллашувлари ўз якунига етди. Куннинг сўнгги жанги энг оғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов иштирокида кечди.

АҚШ вакили Ричард Торрес билан жанг олиб борган вакилимиз мутлақ устунлик намойиш этди. Биринчи раунд ўтиб бораётган пайтда Жалоловнинг чап қўлда йўллаган ажойиб зарбасидан кейин америкалик боксчи узоқ вақт ўрнидан тура олмади ва вакилимиз ажойиб ғалаба билан ярим финалга йўл олди. Шу тариқа бугун рингга кўтарилган 5 нафар боксчимизнинг барчаси ярим финал йўлланмасини қўлга киритдилар.

Регламентга кўра, эртага дам олиш куни ва финал учун кечадиган жанглар 20 сентябрда бўлиб ўтади. Қуйида ярим финалга йўл олган вакилларимиз номини яна бир карра эслаб ўтамиз:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов
-69 кг: Бобоусмон Батуров
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов
+91 кг: Баҳодир Жалолов

18 Sentabr, 2019|Янгиликлар|