Бобоусмон Батуров америкалик рақиби билан мардонавор жанг қилди

Екатеринбургда (Россия) бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тўққизинчи кун дастуридан ўрин олган кечки жанглар давом этмоқда. Бироз аввал -69 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Бобоусмон Батуров америкалик Деланте Жонсонга қарши баҳс олиб борди.

Шиддатли кечган 3 раунд ҳисоб-китобларига кўра Бобоусмон Батуров мусобақани давом эттирадиган бўлди. Шу тариқа вакилимиз чорак финалда Баярху Ганбатар (Мўғилистон) ва Зияд Эйшаш (Иордания) жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келадиган бўлди.

17 Sentabr, 2019|Янгиликлар|