Шаҳобиддин Зоиров вакилларимизнинг ғалабали иштирокини бошлаб берди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тўққизинчи кун баҳслари старт олди. Ушбу кун дастурида вакилларимиздан биринчи бўлиб Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) чорак финал йўлланмаси учун рингга кўтарилди.

Қирғизистонлик Азат Усеналиевга қарши баҳс олиб борган Рио Олимпиадаси чемиони жангда ўз устунлигини намойиш этиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Вакилимиз ярим финал йўлланмаси учун болгариялик Даниэль Асеновни мағлуб этиши талаб этилади.

17 Sentabr, 2019|Янгиликлар|