Рустам Ассакалов бронза медали учун курашда гиламга чиқди

Нур-Султан шаҳрида давом этаётган юнон-рим кураши бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги куни вакилларимиз учун яна бир хушхабар билан якунланди.

Бироз аввал -87 килограмм вазн тоифасида Токио Олимпиадасига йўлланма қўлга киритган Рустам Ассакалов бронза медали учун кураш олиб борди. Вакилимизга бу босқичда қирғизистонлик Атабек Азисбеков рақиблик қилди. Шиддатли ва муросасиз кечган беллашув Ассакаловнинг ғалабаси билан якунланди ва вакилимиз бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Арам Варданян -72 килограмм вазн тоифасида кумуш медалига сазовор бўлиб, терма жамоамизнинг мусобақадаги биринчи медалига муаллифлик қилган эди.

16 Sentabr, 2019|Янгиликлар|