Бобоусмон Батуров жаҳон чемпионатидаги дебют жангида муваффақият қозонди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг саккизинчи кун беллашувлари старт олди. Эътиборлиси, куннинг биринчи жанги ҳамюртимиз Бобоусмон Батуров (-69 кг) иштирокида кечди.

Аргентиналик Агустин Аррегуига қарши жанг олиб борган Батуров катта қийинчиликсиз кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Эътиборлиси, ушбу вазннинг иккинчи рақамли вакили сифатида баҳсларга киришган боксчимиз учун бу жаҳон чемпионатларидаги биринчи жанг бўлди.

Ҳамюртимиз кейинги босқичда Жанлуижи Маланга (Италия) ва Деланте Йонсон (АҚШ) жуфтлиги ғолибига қарши рингга кўтарилади. Шунингдек, кечки дастурда яна бир вакилимиз Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) бразилиялик Эберт Консесаога қарши баҳс олиб боради.

16 Sentabr, 2019|Янгиликлар|