Олимпиада йўлланмалари эртага ҳал қилинади

Қозоғистон пойтахтида юнон-рим кураши бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бироз аввал -130 килограмм вазнда терма жамоамиз вакили Мўминжон Абдуллаев чорак финал доирасида эронлик Амир Ғосемимонжезига қарши гиламга чиқди.

Эътиборлиси, мазкур беллашув ғолиби мусобақанинг келгуси босқичларида қандай иштирок этишидан қатъи назар Токио Олимпиадасига йўлланма қўлга киритар эди. Муросасиз кечган баҳсда ЖЧ ярим финали ва Олимпиада лицензияси эронлик курашчига насиб этди.

Афсуски, -60 килограмм вазн тоифасида Элмурат Тасмурадов 1/8 финалда япониялик Кеничиро Фумитага, Жалгас Бердимуратов (-77 кг) эса венгриялик Тамас Лоринцга имкониятни бой бериб қўйди. Энди ҳамюртларимиз Олимпиадага йўлланма берувчи поғонага илиниши учун уларни мағлуб этган курашчилар финалгача бориши талаб этилади.

16 Sentabr, 2019|Янгиликлар|