Тасмурадов ва Абдуллаев бугун учинчи Олимпиадаси учун енг шимармоқда

Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи кун беллашувлари старт олмоқда. Бугун мусобақанинг учинчи кун дастурида юнон-рим кураши бўйича -60, -77 ва -130 килограмм вазн тоифаларида саралаш баҳслари ўтказилади. Ушбу вазн тоифаларида Элмурат Тасмурадов (-60 кг) ва Мўминжон Абдуллаев (-130 кг) учинчи, Жалгасбай Бердимуратов (-77 кг) эса илк Олимпиадаси учун ҳаракат қилади.

-60 кг: Элмурат Тасмурадов – Геворг Ғарибян (Арманистон)
-77 кг: Жалгасбай Бердимуратов – Тамаш Лоринц (Венгрия)
-130 кг: Мўминжон Абдуллаев – Милослав Методиев (Болгария)

Кечки дастурда Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма олган вакилимиз Рустам Ассакалов (-87 кг) бронза медали учун кураш олиб борса, Жаҳонгир Турдиев (-97 кг) японялик Юта Нара билан ўтиш босқичида қатнашади. Таъкидлаш жоиз, Турдиев учинчи ўрин учун курашиш имкониятига эга бўлса, у ҳам келаси йил Токио Олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

16 Sentabr, 2019|Янгиликлар|