Бугун Фанат ва Бобоусмонга фанатлик қиламиз

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг саккизинчи кун беллашувлари давом этади. Регламентга кўра, бугунги кунда ўрта вазн тоифаларида навбатдаги саралаш баҳслари ўтказилади.

Ушбу кун дастурида терма жамоамизнинг икки нафар вакили Бобоусмон Батуров ҳамда Фанат Қаҳрамонов рингга кўтарилади.

-69 кг: Бобоусмон Батуров – Агустин Аррегуи (Аргентина) (Б ринг, 15:00 да бошланади)
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов – Эберт Консесао (Бразилия) (А ринг, тахминан 19:30 да бошланади)

16 Sentabr, 2019|Янгиликлар|