Курашчиларимиз бугун жаҳон чемпионлиги ва Олимпиада йўлланмаси учун гиламга чиқади

Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида бугун спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу кун доирасида юнон-рим кураши бўйича -67, -87 ва -97 килограмм вазн тоифасида саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, ушбу вазнлар Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ва унда терма жамаомиз вакиллари ҳам ЖЧ финали ва Токио-2020 йўлланмаси учун кураш олиб боришади. Ҳамюртларимиз мусобақани қуйидаги рақибларга қарши бошлашади.

-67 кг: Мирзобек Раҳматов – Фрэнк Штеблер (Германия)
-87 кг: Рустам Ассакалов – Алвис Хименес (Панама)
-97 кг: Жаҳонгир Турдиев – Муса Евлоев (Россия)

Шунингдек, кечки дастурда Арам Варданян -72 кг (Олимпиада киритилмаган) вазн тоифасида жаҳон чемпионлиги учун россиялик Абузаид Манциговга қарши курашса, бронза медали учун баҳсда Нурбек Ҳошимбеков (-82 кг)нинг рақиби ўтиш беллашувларидан сўнг маълум бўлади.

Финал:
-72 кг: Арам Варданян – Абузаид Манцигов (Россия)

Бронза медали учун:
-82 кг: Нурбек Ҳошимбеков – кун давомида аниқланади

15 Sentabr, 2019|Янгиликлар|