Тўрт нафар курашчимиз ЖЧнинг чорак финалида

Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Хабар берганимиздек, бугун юнон-рим кураши бўйича беллашувлар бошланди. Ушбу дастур доирасида баҳсларни бошлаган 4 нафар курашчимиз ўзларининг муваффақиятли юришларини давом эттирган ҳолда чорак финалга етиб келишди.
Вакилларимизнинг чорак финалгача босиб ўтган йўллари қуйидагича:

-55 кг:
1/8 финал: Илҳом Баҳромов – Пуя Носирпур (Эрон) 10:0

-63 кг:
1/8 финал: Исломжон Баҳромов – Олександр Хрушин (Украина) 5:2

-72 кг:
Саралаш: Арам Варданян – Руслан Аҳамалйиеу (Беларусь) 9:1
1/8 финал: Арам Варданян – Хужун Жанг (Хитой) 8:0

-82 кг:
1/8 финал: Нурбек Ҳошимбеков – Сангхиюк Парк (Жанубий Корея) 3:2

Вакилларимиз энди чорак финалда қуйидаги рақиблар билан баҳс олиб борадилар:

-55 кг: Илҳом Баҳромов – Шота Огава (Япония)
-63 кг: Исломжон Баҳромов – Славик Галстян (Арманистон)
-72 кг: Арам Варданян – Феликс Видмаер (Германия)
-82 кг: Нурбек Ҳошимбеков – Ражбек Бисултанов (Норвегия)

Суратлар муаллифи: Анвар Ильясов

14 Sentabr, 2019|Янгиликлар|