Лондондан хушхабар давом этади

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида давом этаётган пара-сузиш бўйича жаҳон чемпионати спортчиларимиз учун муваффақиятли кечмоқда. Мусобақанинг навбатдаги кунида терма жамоамиз ҳисобига яна бир медаль ёзиб қўйилди.

100 метрга брасс усулида сузиш бўйича кечган беллашувда ҳамюртимиз Фирдавсбек Мусабеков иккинчи ўринни қўлга киритди. Бу билан терма жамоамизнинг мазкур мусобақада қўлга киритган медаллари сони 4 тага етди. Бунгача вакилларимиз 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эгалик қилишган эди.

60 дан ортиқ мамлакатдан 600 га яқин спортчи иштирок этаётган ушбу турнирда ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси 4 та медаль билан умумжамоа ҳисобида ҳозирча 23-ўринни эгаллаб турибди.

13 Sentabr, 2019|Янгиликлар|