Теннисчиларимизнинг Дэвис Кубогидаги янги иштироки бошланмоқда

Эртага теннис бўйича эркаклар ўртасидаги терма жамоаларнинг норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланмиш Дэвис кубоги минтақавий саралаш босқич ўйинлари старт олади. Эътиборлиси, унда терма жамоамиз вакиллари ҳам келаси йили жаҳон плей-офф босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Қуръага кўра, вакилларимиз Осиё-Океания саралаш босқичини Ливан терма жамоасига қарши ўтказишади. Бугун Ливаннинг Жуния шаҳрида бўлажак беллашув учун қуръа ташлаш маросими ва матбуот-анжумани ўтказилди.

Қуръа натижасига кўра қуйидагича жуфтликлар ҳосил бўлди:
13 сентябрь:
Хэйди Ҳабиб – Санжар Файзиев
Бенямин Ҳассан – Ҳумоюн Султонов

14 сентябрь:
Мишель Садеҳ / Рой Табет – Санжар Файзиев / Жўрабек Каримов
Бенямин Ҳассан – Санжар Файзиев
Хэйди Ҳабиб – Ҳумоюн Султонов

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз вакиллари ушбу босқичдан муваффақиятли ўтса, келаси йилнинг март ойида жаҳон миқёсида ўтказиладиган плей-офф босқичига йўл олади.

12 Sentabr, 2019|Янгиликлар|