Элнур Абдураимов ва Шаҳобиддин Зоировдан чиройли ғалабалар

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Хабар берганимиздек, бугун икки нафар боксчимиз саралаш босқичи доирасида рингга кўтарилдилар.

Дастлаб Шаҳобиддин Зоиров -52 килограмм вазн тоифасида туркманистонлик Ихлас Гулижановни, кейинги жангларнинг бирида Элнур Абдураимов (-63 кг) жазоирлик Реда Бенбазизни мағлуб этди. Таъкидлаш жоиз, ҳар икки баҳсда ҳам боксчиларимизнинг кучли зарбасидан кейин рефери бир мартадан ҳисобни очишга мажбур бўлди.

Шаҳобиддин келгуси баҳсни Доминикан Республикаси вакили Родриго Мартега қарши ўтказса, Абдураимовни америкалик Кэйшоун Дэвис кутиб турибди. Ҳар икки боксчимиз ҳам кейинги жангини 14 сентябрь куни ўтказади.

12 Sentabr, 2019|Янгиликлар|