Сузувчиларимиз жаҳон чемпионатида яна иккита медаль қўлга киритишди

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида пара-сузиш бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Мусобақанинг ортда қолган навбатдаги куни ҳам терма жамоамиз учун омадли ўтди.

S13 тоифасида 100 метрга эркин усулда сузиш бўйича кечган беллашувлар вакилларимиз учун омадли якунланди. Ушбу йўналишда эркаклар ўртасида Ислам Исланов кумуш медални қўлга киритган бўлса, Рио Паралимпиадасининг икки карра совриндори Шоҳсанам Тошпўлатова бронза медали билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, ундан аввалги кун беллашувларида 17 ёшли Нигора Мирзоҳидова худди шу масофага чалқанча усулда кечган баҳсда бронза медалига сазовор бўлган эди.

12 Sentabr, 2019|Янгиликлар|