Бугун икки боксчимиз рингга кўтарилади

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақанинг тўртинчи куни доирасида икки нафар номдор вакилларимиз рингга кўтарилишади.

Ушбу кун дастурида -52 килограмм вазн тоифасида Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров саралаш босқичи доирасида туркманистонлик рақибига қарши рингга кўтарилса, -63 килограммда Элнур Абдураимов Жазоир вакили билан ҳисоб-китоб қилади.

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Ихлас Гулижанов (Туркманистон) (А ринг, тахминий бошланиш вақти – 16:00)
-63 кг: Элнур Абдураимов – Реда Бенбазиз (Жазоир) (Б ринг, тахминий бошланиш вақти – 17:00).

Эслатиб ўтамиз, бунгача -75 килограмм вазнда Фанат Қаҳрамонов ҳамда -81 килограммда Дилшодбек Рўзметов мўғилистонлик рақибларини мағлуб этиб, муваффақиятли старт олишган эди.

12 Sentabr, 2019|Янгиликлар|