Велоспорт бўйича Осиё кубогини умумжамоа бўйича иккинчи ўринда якунладик

Ҳиндистонда велотрек бўйича Осиё кубоги ўз якунига етди. Эътиборлиси, мусобақани Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлади.

Терма жамоамизнинг мусобақадаги сўнгги медалига Дилмурод Сиддиқов муаллифлик қилди. Ҳамюртимиз омниум йўналишида кумуш медалга сазовор бўлди. Бу натижа спортчимизга Токио Олимпиадаси учун 180 рейтинг очкосини ҳам тақдим этади.

Шу тариқа велотрек бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон мезбонлик қилган катталар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида 4 та олтин ва 3 та кумуш медалларини қўлга киритди. Бу эса умумжамоа бўйича мезбонлардан сўнг иккинчи ўринни қўлга киритишимизни таъминлади. Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз билан танишинг:

Олтин медаль:
Муроджон Холмуратов
Рената Байметова
Беҳзодбек Раҳимбоев (2та)

Кумуш медаль:
Дилмурод Сиддиқов
Янина Кускова (2 та)

11 Sentabr, 2019|Янгиликлар|