17 ёшли сузувчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

Шу кунларда Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида пара-сузиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг дастлабки медалини қўлга киритиб улгурди.

S13 тоифасида 100 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича стартга чиққан терма жамоамиз вакили 17 ёшли Нигора Мирзоҳидова жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. Ҳамюртимиз масофани босиб ўтиш учун 1:07.67 дақиқа сарфлади.

Айни ушбу йўналишда иштирок этган бошқа бир вакиламиз Шоҳсанам Тошпўлатова эса маррага бешинчи бўлиб етиб келди. Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа Токио Паралимпия ўйинлари учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этади. Мусобақада яна 5 нафар спортчимиз турли масофаларда жаҳон чемпионати медали учун стартга чиқишади.

11 Sentabr, 2019|Янгиликлар|