Чим устида хоккей бўйича терма жамоамиз Осиё кубогини ғалаба билан бошлади

Шу кунларда Сингапур чим устида хоккей бўйича Осиё кубогига мезбонлик қилмоқда. Мазкур турнир келаси йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг финал босқичига саралаш вазифасини ҳам бажариб беради.

Шу боис унда муваффақиятли иштирок этиш ҳар бир терма жамоанинг бош мақсади бўлиб турибди. Осиё кубогига муносиб тайёргарлик кўрган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошлади. Гонгконглик рақибларига қарши баҳс олиб борган қизларимиз йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ушбу Осиё кубогида терма жамоамиздан ташқари Сингапур, Гонгконг, Хитой Таипейи, Шри-Ланка ва Бангладеш жамоалари ҳам иштирок этмоқда.

11 Sentabr, 2019|Янгиликлар|