Осиё кубогининг бугунги кунини олтин медаль билан бошладик

Ҳиндистонда велотрек бўйича Осиё кубоги баҳслари давом этмоқда. Эътиборлиси, бугунги кун дастурлари терма жамоамиз учун муваффақиятли бошланди.

Эркаклар ўртасида 30 километр масофада кечган очколар пойгаси йўналишида ҳамюртимиз Муроджон Холмуратов 41 очко билан олтин медаль қатори Токио Олимпиадаси учун 200 рейтинг баллини ҳам ўз ҳисобига қўшиб қўйди. Кумуш ва бронза медаллари эса БАА вакили Аҳмад Алмансури ва эронлик Ҳамид Жаннатга насиб этди. Ушбу йўналишда иштирок этган терма жамоамизнинг бошқа бир вакили Данил Евадакимов эса тўртинчи поғонани банд этди.

Бугун мазкур Осиё кубоги якунига етади. Кечки дастурда терма жамоамиз вакиллари яна бир қатор йўналишларда ўз стартларини кутиб туришибди.

11 Sentabr, 2019|Янгиликлар|